Мақола... Бизга нима бўлди?
Намозни тарк этмайдиган ота-боболаримизнинг смартфондан бош кўтармайдиган авлодларига айландик. Қатиқ, сут ўрнига ичкилик билан ҳурматлашадиган бўлдик. Телевизордаги уятсиз кўрсатувларни бола-чақамиз билан ўтириб кўраверадиган бўлдик. Кўчадаги одобсизликларни кўрганда: “Э уятсизлар!” – деб ўтиб кетаверадиган ҳолга келдик. Тилимиз билан “Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайман, деймиз-у, аслида фақат Аллоҳдан қўрқмаймиз, бошқа нарсалардан қўрқамиз.”
Аввал бизни ота-боболаримиздан ажратиб, тарихимизни йўқотишди. Биз аждодимизни танимайдиган авлод бўлдик. Бу етмагандек аста-секин онгимизни бузди, иймонимизни ўғирлади, бунга ҳам индамадик. Кейин қўлимизга телевизор беришди. Оқибатда аввал қариндошларимиздан, кейин бир уйда яшайдиган оиламиздан айрилдик. Шу билан тугадими? Албатта йўқ. Бир уйда яшаб, бир-биримизни кўролмайдиган ҳолга келдик. Кимдан нимани ҳимоя қилишимизни, нима учун меҳнат қилишимизни унутиб ҳам қўйдик. Уйларимизни баланд деворлар билан қуршаб, пўлатдан дарвозалар ўрнатиб, осонликча бузилмайдиган қулфлар ясатиб, болаларимизни ҳимоялаймиз деб ўйладик. Лекин муҳим бўлган ахлоқ ва маънавиятимизни йўқотишдан қўриқлай олмадик. Қўлига пул ушлатиб, ҳеч нарсаси кам бўлмаса одам бўлади, деб ўйладик. Ҳамма нарса етарлик бўлгани билан, беҳаловат, дийдаси қаттиқ авлод бўлиб етилдик.
Биз ахлоқимизни, иймонимизни, маданиятимизни
бутунлай сотдик. Болаларимизга смартфон ушлатиб, ўз ҳолларига ташлаб қўйдик. Оналар сериаллар билан, болалар смартфон ўйинлари билан, оталар эса спорт қимори билан оввора бўлиб қолди.
Атрофимиз на ислом олимини, на устоз танимайдиган, ўқиган 2-3 ояти карима ёки ҳадиси шарифлари билан гўёки олим бўлиб юрган нодонларга тўлди. Айтаверсак гап кўп, лекин асл мавзу шу: “Бизга нима бўлди?...”